Сўнгги пайтларда “Олма”нинг навбатдаги флагмани тўғрисида турли тафсилотлар интернет тармоғида эълон қилинмоқда. Мисол учун, бундан бир неча кун аввал Япониянинг Sharp компанияси Apple iPhone 8 OLED дисплей билан жиҳозланиши ҳақидаги хабарни ошкор этган эди. Бугун эса турли нашрларда келгуси йилда тақдим этиладиган Apple iPhone 8 симсиз зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлаши борасида маълумотлар пайдо бўлди.
Хусусан, Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Apple қурилмаларини тайёрлайдиган Тайваннинг Foxconn компанияси ҳозирда симсиз зарядлаш технологияси учун зарур бўладиган компонентларни ишлаб чиқмоқда экан.
Аслида кўпчилик мазкур функцияни шу йилнинг сентябрь ойида намойиш этилган iPhone 7 моделида кутган эди. Бироқ ”олма” бу сафар ҳам арқонни узун ташлаб қўйди. Эслатиб ўтамиз, мазкур функция Apple’нинг энг кучли рақиби бўлган Samsung смартфонларига аллақачон татбиқ этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди