Бундан тахминан 5 ой аввал Даниянинг Lumigon компанияси ўзининг Lumigon T3 номли флагман смартфонини эълон қилган эди. Флагман смартфондан ташқари унинг люкс версияси T3 Exclusive модели ҳам сотувга чиқарилиши маълум қилинган.
Terabayt.uz нашрининг ёзишича, мазкур моделлар тез орада Россияда ҳам сотила бошлайди. Стандарт Lumigon T3 моделининг нархи қарийб 740 доллар, қимматбаҳо металлдан ясалган T3 Exclusive версияни 1300 долларга харид қилиш мумкин бўлади.
Lumigon T3 корпуси Corning Gorilla Glass 4 стандартидаги шиша ва зангламас пўлатдан қилинган. 13 МПли ва 4 МПли қўш асосий камерага эга. Олд камеранинг аниқлиги 5 МП. Гаджет бармоқ изи сканери, 4,8 дюймли Full HD аниқлигидаги SuperAMOLED-экран, саккиз ядроли MediaTek Helio X10 процессори, 3 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган.
Қурилма Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди, 2285 мА/ст сиғимли батареядан қувватланади. Оғирлиги – 145 грамм. Ўзбекистонда қачон пайдо бўлиши номаълум. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди