Хитойнинг Lenovo компанияси Phab 2 ва Phab 2 Plus номли йирик экранга эга фаблетларнинг тақдимотини ўтказди. Terabayt нашрининг қайд этишича, Ҳар иккала модель 6,4 дюймли экран билан жиҳозланган, бироқ Phab 2 Plus версияси стандарт версияга қараганда бир мунча кучли техник параметрларга эга.
Lenovo Phab 2 Plus корпуси магний-алюминий қоришмасидан яратилган, Full HD аниқлигидаги дисплей, 13 МПли қўш камера ва 8 Мпли олд камера билан жиҳозланган. Унга такт частотаси 1,3 ГГц бўлган 8 ядроли MediaTek MTK8783 процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. LTE ва 2 SIM-карта ишини қўллаб-қувватлайди.
Lenovo Phab 2 моделининг корпуси пластикдан ишланган, HD аниқлигидаги дисплей, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камерага эга. Тўрт ядроли MediaTek MTK8735 процессорида ишлайди. Хотира кўрсаткичлари Lenovo Phab 2 Plus билан бир хил.
Иккала смартфонга сиғими 4050 мА/ст бўлган батарея ўрнатилади. Phab 2 версияси 317 доллар, Phab 2 Plus эса 365 доллар нархида ноябрь ойида Россияда сотувга чиқади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради