15:33 / 26.10.2016
6 527

Blackberry DTEK60 смартфони расман намойиш этилди

Blackberry DTEK60 смартфони расман намойиш этилди

Гарчи Канаданинг Blackberry компанияси бундан буён смартфонлар тайёрламаслиги ҳақида расмий баёнот берган бўлса-да, мазкур бренд номи остида бошқа вендорлар турли қурилмалар ишлаб чиқаришда давом этмоқдалар. Куни кеча компания рендерлари анчадан бери тармоқда мавжуд бўлган Blackberry DTEK60 смартфонини расман тақдим этди.

Янги модель TCL смартфони базасида яратилган бўлиб, ташқи тарафдан Alcatel Idol 4S қурилмасига ўхшаб кетади.

Ferra нашрининг маъkул қилишича, Blackberry DTEK60 моделига бармоқ изи сканери, 5,5 дюймли Quad HD экран, 21 МПли асосий ва 8 МПли олд камера ўрнатилган. Гаджет Qualcomm Snapdragon 820 процессорида ишлайди, 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга. Шунингдек, ички хотирани microSD-карта ёрдамида 2 ТБгача кенгайтириш имконияти мавжуд.

Blackberry DTEK60 USB Type-C порти, 4G LTE-Advanced, Wi-Fi (802.11 ac), Bluetooth 4.2, GPS, ГЛОНАСС ва BeiDou модуллари билан жиҳозланган. Аккумуляторининг сиғими 3000 мА/соат бўлиб, Qualcomm Quick Charge 3.0 тезкор зарядлаш стандартини қўллаб-қувватлайди. Модель Android 6.0 Marshmallow дастурида фаолият кўрсатади.

Смартфонни компания сайти орқали сотув ҳудудига қараб 499 ёки 579 доллар нархида харид қилиш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Blackberry DTEK60 смартфони расман намойиш этилди