Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ручка ва сенсорли дисплейга эга бўлган металл корпусли Chromebook Pro моделини ишлаб чиқди. Қурилмага 2400 Х 1600 аниқлигидаги 12,3 дюймли экран ўрнатилган. Ҳозирча гаджетга илова қилинган ручка Wacom фирмасига тегишли эканлиги номаълум.
Модель юпқа ва замонавий металл корпус билан ажралиб туради, унинг қалинлиги – 12, 9 мм, оғирлиги эса 1, 08 кг. Ноутбук корпуси айлана қирраларга эга, бу эса унинг эргономикасини сезиларли даражада кучайтирган. Агар Pixel туркумидаги моделларни ҳисобга олмасак, у премиум туркумдаги ягона хромбук ҳисобланади.
Ноутбукка 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира, 6 ядроли частотаси 2 ГГц бўлган процессор, ўрнатилган, USB-C порти, хотира картаси слоти кўзда тутилган. Қурилма аккумулятори 10 соатлик ишлаш давомийлигини таъминлайди.
Энг қизиғи, Samsung Chromebook Pro ноутбукида Android иловалардан фойдаланиш мумкин. Қурилманинг тахминий нархи 499 долларни ташкил қилади. Сотувга чиқиш санаси ҳозирча маълум қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади