Google корпорацияси 12 ёшли испанияликнинг 100 минг евролик қарзидан кечди, деб ёзади «Дарё».
20 minutos газетаси маълумотларига кўра, Валенсия мухтор вилоятидаги Торревьеха шаҳарчасида яшайдиган бола ўзининг 15 ёшли дўсти билан сайт яратиб, у ерга мусиқа ҳақида видеолар жойлаган. 2016 йил августида болалар Google компаниясининг контекстли реклама сервиси — AdWords’да ҳисоб очган.
Ёш испанлар унинг ёрдамида ўз видеоларига киритган рекламалар учун пул оламиз, деб ўйлаган. Ҳақиқатда эса болалар AdWords натижасида ўз сайтини ривожлантира бошлаган, бунинг эвазига уларга тўлаш учун ҳисоб чиқариб берилган.
Google’дагилар ушбу ҳолатни таҳлил қилиб чиқиб, болалардан пул олмасликка қарор қилган. «Кўплаб онлайн-сервислар, жумладан, AdWords ҳам ёш бўйича чекловларга эга», — дея эслатишди корпорацияда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди