Lenovo компаниясининг ижрочи директори Джанфранко Лянчи берган баёнотда айтилишича, хитойлик гигант яқин келажакда Windows 10 платформасида ишлайдиган смартфонларни тайёрлашни режалаштирмаган. Шунингдек, баёнотда Lenovo мазкур платформанинг келажагига шубҳа билан қарашини ҳам очиқчасига билдириб ўтган, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.
Таъкидлаш керак, Lenovo ҳозирги кунда Windows 10 операцион тизимида ишлайдиган компьютер, ноутбук ва планшетлар тайёрлайдиган энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Шунинг учун бундай етакчи ишлаб чиқарувчилар томонидан айтилган шу каби фикрлар Windows 10 платформасида фаолият кўрсатадиган телефонлар келажагини шубҳа остида қолдиради.
Ўтган йили Lenovo Хитойда Windows 10 дастурида ишлайдиган смартфонни тақдим қилган эди. Японияда эса Lenovo SoftBank 503LV номли Windows смартфон чиқарилган. Энди эса компания фақат Android платформасидаги қурилмаларга ўз диққатини қаратиш режалаштирган.
Microsoft компанияси эса яқинда ўтказилган IgniteIT конференциясида Windows 10 дастурини янада такомиллаштириб, унга янгидан-янги функциялар қўшиш мақсадида эканлигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
“Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди