Ўзбекистонда Меизу компаниясининг М3 Ноте модели савдога чиқди, деб ёзади “Мобинфо.уз”. Компания ушбу смартфонни арзон модел сифатида таништирса-да, унинг маҳаллий бозордаги нархини паст деб бўлмайди.
Металл корпус ва бақувват батареяга эга Meizu М3 Note смартфони апрел ойида тақдим этилган эди.
Смартфонга саккиз ядроли Мedia Тek Helio P10 протсессори ўрнатилди. Тезкор хотира ҳажмига қараб, смартфон икки хил версияда чиқарилади (2 Гб ва 3 Гб). Хотирани қўшимча равишда mikroSD ёрдамида 128 гигабайтгача кенгайтириш мумкин.
Аккумулятор сиғими — 4100 мА/соат, бу 17 соат давомида видео кўриш учун етарлидир. Смартфон LTE нинг барча частоталарини, шунингдек, VоLTE технологиясини “кўтара олади”, бу автоном тарзда ишлаш вақтини анча кўпайтиради.
Дисплей ўлчами 5,5 дюймга тенг, асосий камера 13, олд камера эса 5 мегапикселлидир. Бармоқ изи сканери “Уйга” (Home) тугмасига ўрнатилган.
Смартфон кулранг, оқ ва тилларанг корпусларда тақдим этилади.
Meizu M3 Note нархи Хитойнинг ўзида 125 доллардан бошланади. Тошкентдаги “Флешка” савдо мажмуасида эса уни 1 344 000 сўмга сотиб олиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда