01:54 / 04.10.2016
6 565

Nokia смартфонлар бозорига қайтади

Nokia смартфонлар бозорига қайтади

Финляндиянинг Nokia компанияси бир нечта Android’даги смартфонларни чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Улардан бири Geekbench самарадорлик тестида қайд этилди, деб ёзмоқда "Дарё" сайти.

Nokia D1C катта кўрсаткичларга эга бўлмаган арзон смартфон бўлади.

Geekbench’даги маълумотларга қараганда, янги D1C саккиз ядроли 64 битли Qualcomm Snapdragon 430 процессорига ҳамда 3 Гб оператив хотирага эга бўлади. У ҳақда ҳозирча бошқа маълумот йўқ.

Ускуна Android 7.0 Nougat дастурида ишлайди.

D1C’дан ташқари, Nokia яна уч ёки тўрт ускунани тақдим этади; улар орасида смартфонлар ва планшетлар бўлади.

Гаджетлар шу йил охирига қадар, Nokia’нинг Microsoft билан келишуви якунланганидан сўнг тақдим этилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Nokia смартфонлар бозорига қайтади