00:19 / 23.09.2016
6 506

Хитой аэропортида робот иш бошлади

Хитой аэропортида робот иш бошлади

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳридаги аэропортда AnBot номли патруль роботи иш бошлади. Роботнинг баландлиги 1 метр 49 смни, оғирлиги 78 кгни ташкил этади. Робот максимал даражада соатига 18 км тезликда ҳаракат қила олиши мумкин. Хитойнинг ОАВнинг хабар қилишларича, бу робот жорий йил апрель ойида Чунцин шаҳрида ўтказилган технологиялар кўргазмасида илк марта намойиш этилганди.

Маълумотларга кўра, AnBot роботи жўнаш терминалида иш бошлаган. Роботга 4та юқори сифатли камера ўрнатилган бўлиб, улар йўловчиларнинг юз кўринишларини таниш хусусиятига эга. Йўловчиларнинг фотосуратлари аэропортнинг хавфсизлик хизматига тақдим этилади.

Синьхуа агентлиги патруль роботига яна бир қатор функциялар қўшиш мумкинлиги ҳақида маълум қилганди. AnBot патруль роботига махсус тугма ўрнатилган бўлиб, у орқали полицияни бир зумда чақиритириш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой аэропортида робот иш бошлади