Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компаниясининг 500 мингдан ортиқ янги Samsung Galaxy Note 7 телефонлари АҚШга етказилди, мамлакат ҳукумати смартфонларни қайтариш ҳақида эълон қилганидан сўнг аввал сотилган моделлар компания томонидан алмашитирилди. Бу ҳақида Samsung'нинг расмий сайтида маълум қилинди, дейилади "Кун" нашрида.
Телефонни эртага, 22 сентябрда АҚШнинг чакана савдо билан шуғулланувчи дўконларидан алмаштириш мумкин. Бундан ташқари, Samsung компанияси Galaxy Note 7 учун янгиланган дастурий таъминот ишлаб чиқариши ҳақида маълум қилди, унинг ёрдамида қурилмадан фойдаланиш хавфсизлигини аниқлаш мумкин. Экраннинг ўнг бурчагидаги яшил батарея белгиси қурилма аккумулятори тўғрилангани ва смартфон хавфсиз эканлигидан далолат беради.
Американинг Истеъмол маҳсулотлари хавфсизлик комиссияси (ИМХК) аккумуляторнинг қизиб кетиши ва портлаши эҳтимоли сабаб АҚШ ҳудудидаги тахминан 1 миллион Galaxy Note 7 қурилмаларини қайтариш ҳақида расман эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?