Япониянинг Prodrone компанияси инсон қўлларига ўхшаш механик манипуляторларга эга мультикоптерни тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Учувчисиз учар қурилма 20 килограммгача оғирликдаги юкни кўтара олади.
Дрон PD6B-AW-ARM деб номланди. У ҳаво орқали юк ташиш учун мўлжалланган учувчисиз қурилмадир. Иккита механик қўлнинг ҳар биттаси 10 килограммгача юк кўтаради.
Манипуляторлар шарофати билан дрон турли-туман юкларни кўтара олади. Уларни махсус маҳкамлаш материалларидан фойдаланиб ташишга тайёрлаш шарт эмас. Асосийси, учар қурилма объектга қўллари ёрдамида бирикиб олса, бўлди.
Мультикоптернинг бошқа техник хусусиятлари рақобатчилариникидан кўп ҳам фарқ қилмайди. У соатига 60 км тезликда ҳаракатлана олади, ички аккумуляторининг қуввати эса ўртача 30 дақиқалик парвозга етади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда