12:52 / 18.02.2015
8 351

Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Ўзбекистон олимпия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий Твиттери хабар тарқатди.

Манбага кўра, Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон U23 терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Ушбу мутахассис жамоани март ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёрлайди. Хабарингиз бор, Шуҳрат Мақсудов яқинда олимпия терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ашурматов бир вақтнинг ўзида "Навбаҳор" бош мураббийи ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи ҳисобланади.

Манба
: www.stadion.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди