Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Локомотив” ва “Ал-Аҳли” ўйини ўз якунига етди. Унда “темирйўлчилар” 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 20-сониясидаёқ Саламат Қуттибоев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимда “Ал-Аҳли”да ҳисобни тенглаштириш учун имконият бўлганди, аммо ҳисоб ўзгармади ва жамоалар танаффусга “Локомотив”нинг 1:0 ҳисобидаги устунлиги билан чиқиб кетди.
Иккинчи бўлимни фаол бошлаган “темирйўлчилар” 57-дақиқада келиб ҳисобни яна битта тўпга оширди. Сардор Мирзаев аниқ тўп узатмаси билан Марат Бикмаевни қулай вазиятга олиб чиқди ва Марат эса мўлжалда адашмади – 2:0.
Ўйин охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармади ва “Локомотив” ОЧЛ–2017 турниридаги дастлабки 3 очкосига эга бўлди.
ОЧЛ–2017. “А” гуруҳи, 2-тур
“Локомотив” – “Ал-Аҳли” 2:0
Голлар: Қуттибоев (1), Бикмаев (57)
Огоҳлантириш: Саид Аҳмад Адбулла (75)
“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Саламат Қуттибоев (Қувондиқ Рўзиев, 87), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Шухрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев (Шерзод Файзиев, 90), Муҳаммад Коне, Жалолиддин Машарипов (Ньоре Кризо, 72).
“Ал-Аҳли”: Ҳамис Салмин, Асамоа Гьян (Саид Жассим Ҳасан, 25), Ал Фардан, Волид Аббос, Эвертон Рибейро, Ҳамис Исмоил, Мажид Носир, Муҳаммад Себил (Абдулазиз Ҳусайн Ҳаикал, 46), Абдулазиз Санқур, Мажид Ҳассан (Саид Аҳмад Абдулла, 73), Макете Диоп. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди