23:48 / 18.02.2017
5 392

«Реал» кетма-кет 42 ўйинда гол уриб, ўз рекордини янгилади

«Реал» кетма-кет 42 ўйинда гол уриб, ўз рекордини янгилади

Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионати 23-турида «Эспанол»га қарши кечган баҳсда 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Шу тариқа мадридликлар кетма-кет 42 ўйинда гол уришга муваффақ бўлдилар. «Реал» охирги марта 2016 йилнинг 26-апрелида «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ ярим финалида кечган баҳсда гол ура олмаган эди. Шундан буён Зинедин Зидан шогирдлари 42 ўйинда майдонга тушиб, 113 та гол киритишга муваффақ бўлишган.

Бу борада Испания чемпионатида мутлақ рекорд «Барселона»га тегишли. Каталонияликлар 1942/43 ва 1943/44 йилги мавсумларда қаторасига 44 та ўйинда гол уришга муваффақ бўлишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» кетма-кет 42 ўйинда гол уриб, ўз рекордини янгилади