Мадриднинг «Реал» клуби раҳбариятида кутилмаган ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Каталониянинг El Mundo Deportivo нашри ёзиб қолдирган, деб ёзади Kun.uz сайти.
Манбага кўра, мадридликлар президенти Флорентино Перес ўз лавозимидан кетишни ният қилган. Ҳозирча у нима сабабдан бундай қарорга келаётгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Хабар қилинишича, Перес оилавий сабаблар туфайли шундай қарорга келган. У «Реал»ни янада ривожлантира олиши мумкин бўлган ўринбосар қидирмоқда. У бўлажак раҳбар клуб қоидаларига риоя қилиши, президент лавозими учун керакли хусусиятларга эга бўлиши ва «Сантьяго Бернабеу» стадионининг таъмирлаш ишларини давом эттиришини истамоқда.
Маълумот учун, Флорентино Перес «Реал»га илк марта 1995 йилда президент этиб сайланган ва 2006 йилгача шу бошқарувда ишлаганди. Орадан уч йил ўтиб у иккинчи мартда президентликка сайланди ва ҳозиргача шу лавозимда ишлаб келмоқда.
Перес бошқаруви пайтида «Реал», Испания чемпионатида 3 марта (2000/01, 2002/03, 2011/2012), Чемпионлар лигасида 3 марта (2001/02, 2013-14, 2015-16) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2 марта (2014, 2016) ғолибликни қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди