18:44 / 09.02.2017
6 125

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон яна 2 поғона пастлади

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон яна 2 поғона пастлади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 554 очко билан 63-ўринда қайд этилди, деб ёзади Кун нашри.

Қайд этиш керакки, терма жамоа аввалги ойдаги кўрсаткичига нисбатан 2 поғона пастлаган.

Ўзбекистон ОФКга аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. Эрон 798 очко билан Осиё мамлакатлари орасида пешқадамликни сақлаб қолган. Жанубий Корея 691 очко билан қитъада 2-поғонани эгаллаган бўлса, Япония 629 очкоси билан кучли учликдан жой олган.

Эрон – 32-ўрин;
Жанубий Корея – 39-ўрин;
Япония – 52-ўрин;
Австралия – 54-ўрин;
Саудия Арабистони – 56-ўрин;
Ўзбекистон – 63-ўрин;
БАА– 68-ўрин.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Қатар ўз ўрнини сақлаб қолди. Хитой 5 поғона пастлаган бўлса, Сурия терма жамоаси 3 ўринга кўтарилди.

Қатар — 85-ўрин;
Хитой — 86-ўрин;
Сурия — 93-ўрин.

ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1635 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1529 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўринда Германия (1433 очко) жойлашган.

Жадвалда 4–10-ўринларни мос равишда Чили, Бельгия, Франция, Колумбия, Португалия, Уругвай ва Испания терма жамоалари банд этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИФА рейтинги: Ўзбекистон яна 2 поғона пастлади