05:54 / 09.02.2017
6 029

Равшан Эрматов учинчи марта Жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин

Равшан Эрматов учинчи марта Жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин

ФИФА ҳакамлик департаменти ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовни 2018 йилги жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатига киритган ва уни Италиянинг Коверчано шаҳрига шу йилнинг 3-7 апрель кунлари ўтказиладиган семинарга таклиф этган, деб ёзади Кун нашри.

2018 йилги ЖЧ учун тайёргарлик босқичи ўрнини ўтайдиган бу семинарда 53 нафар ҳакам иштирок этади.

ОФКдан таклиф этилган ҳакамлар сони 7 нафар.

Равшан Эрматов 2010 йили ЖАРда ва 2014 йили Бразилияда ўтказилган мундиалларда ишлаб, жами 9та учрашувни бошқарганди. Бу эса жаҳон рекорди ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов учинчи марта Жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин