22:32 / 08.02.2017
7 262

Ўзбекистон футболи: раҳбариятдаги қариндошчилик ёхуд футбол шажараси

Ўзбекистон футболи: раҳбариятдаги қариндошчилик ёхуд футбол шажараси

Сўнгги вақтларда фейсбук ижтимоий тармоғи бахс мунозараларнинг ўзига хос очиқ майдонига айланган.
Фейсбук тармоғида Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётига оид кўпгина янгиликлар қизғин муҳокама қилинмоқда.

Айниқса спорт соҳаси ва айнан футбол энг кўп муҳокама этилувчи мавзулардандир. Шу кунларда Ўзбекистон футбол федерацияси ва футзал ассоциация раҳбарияти суратлари катта шов-шувга айланган.

Фейсбукда икки раҳбариятда қариндош-уруғчилик борлиги ҳақида сурат кенг тарқалмоқда. Баъзилар сурат юзасидан «олма тагига олма тушадида» дея буни ортиқча танқид қилишни ноўрин деб билсалар, яна бошқалар бошқарувчиликдаги қариндош-уруғчилик деярли барча мамлакатда борлиги ва бунинг ижобий тарафлари ҳам йўқ эмаслигини айтмоқдалар. Шу билан бирга салбий муносабатлар ҳам талайгина.

Сурат икки ташкилотнинг сайтидан олинган бўлиб, улар ҳақидаги маълумотлар расман очиқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон футболи: раҳбариятдаги қариндошчилик ёхуд футбол шажараси