“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.
Унда бош мураббий Сергей Лушчан ва жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришди.
- Қатарга ҳар сафар ташриф буюрганимда кайфиятим кўтарилади. Меҳмондўстлик, ташкилий ишлар ва бошқалар жуда яхши. Бизни жуда муҳим бўлган баҳс кутиб турибди. Майдонда қандай кураш кечишидан қатъиназар, биринчи навбатда мухлислар ютадиган ўйин бўлади. Учрашувдан кейинги кайфиятимиз аъло даражада бўлиши учун майдонда катта куч сарфлашга тайёрмиз. “Плей-офф” учрашувини илк бор сафарда ўтказяпмиз. Фикримча, бу жиҳат бизга қўшимча муаммолар тўғдирмайди. “Бунёдкор” меҳмонда ўйнашни жуда яхши билади. Имкониятлар тенг. Тўғри, Ўзбекистонда ҳали чемпионат учрашувлари бошлангани йўқ. Бироқ, биз бу жиҳатни аввалдан инобатга олиб, айнан 7 февралдаги баҳсга махсус режа асосида тайёргарлик кўрдик. Жами 12 та назорат учрашуви ўтказдик ва жамоани янада шакллантирдик. БААдаги шароитлар ажойиб бўлди. Қўл остимдагилар Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси қадрини жуда яхши тушунишади ва буни яхши ҳис этиб туришибди. Биз баҳсга тайёрмиз, - дейди Сергей Лушчан.
- “Ал-Жаиш”ни яхши ўргандик. Учрашув қандай аҳамиятга эга эканлигини яхши биламиз. Эртанги рақибимиз араб диёрининг энг кучли жамоаларидан бири бўлса-да, “Ал-Жаиш”га ҳурмат сақлаган ҳолда уларни мағлуб этиб ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичига йўл олмоқчимиз. Сардор Рашидов бизни қандай билса, ўз навбатда биз ҳам унинг имкониятларини ва маҳоратини жуда яхши биламиз. Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз, - дейди Элдор Шомуродов.
Манба: www.fcbunyodkor.com «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"
Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди
Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди
Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда