Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган яна бир учрашувда Мадриднинг «Атлетико» жамоаси «Леганесни қабул қилди.
Учрашувнинг 15 ва 51-дақиқаларида Фернандо Тореес томонидан киритилган голлар Диего Симеоне жамоасига ғалаба келтирди. Торрес дубли орқали «Атлетико» сафида киритган голлари сонини 100тага етказиб олганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.
Ушбу ғалабадан кейин мадридликлар ҳисобидаги очколар сони 39тага етди ва жамоа 4-ўринда бормоқда. «Леганес» эса 18 очко билан 17-поғонани банд этиб турибди.
Испания Ла-лигаси, 21-тур
Атлетико – Леганес 2:0 (1:0)
Голлар: Торрес (15, 51).
Атлетико: Мойя, Годин, Филипе Луис, Хуанфран, Савич, Коке, Габи, Сауль (Корреа, 46), Гайтан (Феррейра Карраско, 57), Гризманн (Врсалько, 73), Торрес.
Леганес: Яго Эррерин, Сиовас, Диас (Адамес, 72), Бустинса, Рико, Моран (Мачис, 77), Шимановски, Буэно, Лопес (Саму, 63), Инсуа, Герреро.
Огоҳлантиришлар: Моран (30), Савич (32).
[media=https://youtu.be/lGbhv2J6_Zo] “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди