14:43 / 23.01.2017
5 705

Денис Истомин 4 сетда Григор Димитровга имкониятни бой бериб қўйди

Денис Истомин 4 сетда Григор Димитровга имкониятни бой бериб қўйди

Мельбурнда давом этаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи Australian open мусобақасининг нимчорак финалида Денис Истомин ўз иштирокини якунлади, деб ёзади Кун.уз сайти.

Болгариялик турнирнинг 15-сараланган теннисчиси Григор Димитровга қарши учрашувда Истомин 4 сетда имкониятни бой бериб қўйди. Биринчи сетни Денис жуда ишончли бошлаганди. У рақибнинг иккита тўп оширишини ютиб олиб 6:2 ҳисобида сетни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. Иккинчи сет тай-бреккача давом этди ва унда болгариялик теннисчининг қўли баланд келди — 6:7.

Учинчи сет бошида эса Истоминни эски жароҳати безовта қила бошлади ва у ҳар бир танаффусда шифокорлардан ёрдам олишга мажбур бўлди. Натижада бу ўйинга ҳам таъсир ўтказди ва Денис кейинги икки сетни осонлик билан бой бериб қўйди — 6:2, 6:7, 2:6, 1:6.

Григор Димитров чорак финалда бельгиялик Давид Гоффинга (11-ракетка) қарши кортга чиқади. Гоффин нимчоракда австриялик Доминик Тим (8) устидан 4 сетда устун келганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Денис Истомин 4 сетда Григор Димитровга имкониятни бой бериб қўйди