Теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Australian Open–2017 мусобақасининг учинчи даврасида жаҳон рейтингида 117-ўринда бораётган ўзбекистонлик Денис Истомин испаниялик теннисчи, дунёнинг 31-ракеткаси Пабло Каррено Бустага қарши кортга чиқди.
Уч ярим соат давом этган беллашувда Денис Истомин 5 сетда – 6:4, 4:6, 6:4, 4:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, фаолиятида биринчи марта Australian Open турнирининг нимчорак финалига чиқди.
Денис Истомин биринчи даврада хорватиялик Иван Додични 4 сетда – 6:1, 6:4, 3:6, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Иккинчи даврада эса Ўзбекистон вакили дунёнинг 2-ракеткаси Новак Жоковични сенсацион тарзда таслим қилганди.
30 ёшли теннисчи нимчорак финалда болгариялик Григор Димитров (15-ракетка) ва франциялик Ришар Гаске (18-ракетка) учрашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради. Ўйин натижасидан қатъи назар Истомин 165 минг доллар мукофот пулига эга бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди