Неймарнинг «Барселона»даги голсиз серияси 11 та ўйинга етди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-01-2017 | 19:42 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Январ 2017
174

Неймарнинг «Барселона»даги голсиз серияси 11 та ўйинга етди

Неймарнинг «Барселона»даги голсиз серияси 11 та ўйинга етди

"Барселона" ҳужумчиси Неймар Испания чемпионати доирасида "Вилярреал"га қарши кечган ўйинда (1:1) гол уришнинг уддасидан чиқа олмади.

Шу тариқа 24 ёшли ҳужумчининг каталонияликлар сафидаги голсиз серияси 11 та ўйинга етди. Неймар охирги марта "Барселона" сафидаги расмий ўйинда 19 октябрда "Манчестер Сити"га қарши ЕЧЛ доирасида кечган ўйинда гол урган эди (4:0).

Неймар 11 ноябрда Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ саралаши доирасида Аргентинага қарши кечган баҳсда гол урган (3:0). 13 декабрда эса "Барселона" таркибида "Ал Аҳли"га қарши кечган ўртоқлик ўйинида гол киритган.

Неймар жорий мавсум Испания чемпионатида 14 ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.