Халқаро футбол уюшмаси ФИФА йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган соврин тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Бунга қадар ФИФА ва France Football нашрлари бирлашиб, «Олтин тўп» маросимини ўтказиб келар, унда йилнинг энг яхши футболчиси учун миллий терма жамоа мураббийлари ва сардорлари овоз бериб келарди.
2016 йилга келиб эса France Football ўзи асос солган совринни ФИФАдан алоҳида ўтказишга қарор қилди ва жаҳоннинг етакчи нашрлари ҳамда журналистлари ёрдамида ғолибни аниқлади. Унга кўра Криштиану Роналду фаолияти давомидаги тўртинчи «Олтин тўп» билан тақдирланди.
Шу тариқа ФИФА ташкилот талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчисини ўзи аниқлайдиган бўлди. Бу борада ФИФА «Олтин тўп» билан рақобатлаша оладиган соврин ўйлаб топиши керак эди. Топилди: The Best.
Ўзбек тилига «Энг зўр» деб таржима қилинадиган соврин биринчи бўлиб кимга насиб қилиши маълум эмас. Бу борада ФИФА терма жамоа мураббийлари ва сардорларининг овозига суянишда давом этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади