«Барселона» жамоаси ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарез Япония телевидениесидаги бир синовда иштирок этиб, томошабинларни ҳайратга солди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Синов шартларига кўра, футболчилар бир-бирига олисдан тўп узатиши, бунда копток ерга тегишига йўл қўймаслиги лозим эди.
Футболчилар паслар узоқлигини ўлчовчи улкан жадвал олдида жойлашган кўйи шартни бажарди.
Месси ва Суарез тўп узатишни тўхтатмасдан бир-биридан узоқлашиб борди. Натижада энг олис узатиш масофаси 56 метрни ташкил қилди.
[media=https://youtu.be/paO7GIUNroc]
Мазкур натижа ушбу синов учун янги рекорд бўлди. Эски рекорд бундан 21 метрга қисқароқ бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди