Гол ва голли пас узатиш борасида Луис Суарес 2016 йил ҳисобидан кучли бешликда тенгсиз бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-01-2017 | 11:22 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Январ 2017
345

Гол ва голли пас узатиш борасида Луис Суарес 2016 йил ҳисобидан кучли бешликда тенгсиз бўлди

Гол ва голли пас узатиш борасида Луис Суарес 2016 йил ҳисобидан кучли бешликда тенгсиз бўлди

Уругвай терма жамоаси ва Испаниянинг «Барселона» клуби аъзоси Луис Суарес гол ва голли узатмани қўшиб ҳисоблаганда барчадан яхшироқ натижа қайд этди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Луис Суарес 2016 йил ҳисобидан 37 та гол урди ва шериклари томонидан урилган 17 та голга узатма берди. Бу кўрсаткичи билан ҳужумчи Криштиану Роналду, Лионель Месси, Златан Ибраҳимович каби номларни ортда қолдирди.

Суареснинг «Барса» сафидаги шериги Лионель Месси 2016 йил ҳисобидан 32 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, шериклари томонидан урилган 15 та голга ассистентлик қилди.

Мадриднинг «Реал» клуби учун Криштиану Роналду 2016 йилнинг бошидан то охирига қадар 31 та гол уриб берди. Шу йил давомида «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» каби клублар сафида тўп сурган Златан Ибраҳимовичнинг голлари сони умумий 35 тани ташкил қилди.

Маълумот учун, «Олтин тўп» соврини учун рақобатда Луис Суарес бор-йўғи 4-ўринни эгаллаганди. Аввалроқ Криштиану Роналду терма жамоа ва клуб сафидаги халқаро ўйинларда урган умумий голлар бўйича IFFHS рейтингида 1-ўринни қўлга киритганди. Суарес етакчи деб қаралган рейтингда эса терма жамоа сафидаги ўйинлар ва клубнинг халқаро учрашувлари инобатга олинмаган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.