19:23 / 31.12.2016
5 852

Темур Кападзе: Янги йил Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам омадли келишини ният қиламан

Темур Кападзе: Янги йил Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам омадли келишини ният қиламан

Қадрли футбол мухлислари, мана секин-аста 2016 йил ҳам якунланиб бормоқда. Бир неча соатдан сўнг янги – 2017 йил кириб келади.

“Локомотив” футбол клуби вакиллари Янги Йил байрами муносабати билан сиз – азиз ишқибозларга байрам табриклари тайёрлашди. Жумладан, жамоамизнинг мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритишида улкан хисса қўшган сардори – Темур Кападзе қуйидагича байрам табригини йўллади.

— Авваламбор, барча юртдошларимизни янги кириб келаётган – 2017 йил билан чин қалбимдан табриклайман. Эски йилда амалга ошмаган ишлари янги йилда амалга ошишини тилаб қоламан. 2016 йил “Локомотив” клуби учун жуда ҳам омадли келди. Янги 2017 йил бундан ҳам омадли келсин. Шу фурсатдан фойдаланиб, Янги йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам омадли келишини ният қиламан.

Олдимизда турган мундиал йўлланмасини қўлга киритишимизни тилаб қоламан. Бизнинг ғалабаларимиз – бу мухлисларнинг ғалабаси. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Барча юртдошларимизни яна бир бор кириб келаётган Янги Йил билан чин қалбимдан табриклайман, — дейди “Локомотив” клуби сардори Темур Кападзе.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Темур Кападзе: Янги йил Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам омадли келишини ният қиламан