22:15 / 28.12.2016
5 796

Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистонда йил спортчиси деб топилди ва 10 минг доллар билан тақдирланди

Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистонда йил спортчиси деб топилди ва 10 минг доллар билан тақдирланди

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган 2016 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекстонда йилнинг энг яхши спортчиси деб тан олинди. Бу ҳақда «Газета.uz»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 27 декабрь куни йил якунларига бағишланган Янги йил тадбирини ўтказган.

Унда бир қатор йўналишлар бўйича маданият ва спорт ходимлари тақдирланган.

Хусусан, «Йилнинг энг яхши спортчиси» йўналишида бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўстматов тақдирланган.

Унга махсус диплом ва 10 минг доллар миқдоридаги мукофотни вазир Баҳодир Аҳмедов топширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистонда йил спортчиси деб топилди ва 10 минг доллар билан тақдирланди