Анхель Ди Мария Хитой клубларидан бирига ўтиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-12-2016 | 15:14 ZAMIN.UZ / Спорт / 25 Декабр 2016
476

Анхель Ди Мария Хитой клубларидан бирига ўтиши мумкин

Анхель Ди Мария Хитой клубларидан бирига ўтиши мумкин

“ПСЖ” клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

Манбада айтилишича, Хитой клуби вакили футболчи ва унинг агенти Жорже Мендеш билан алоқага чиққан. Ҳозирча айнан қайси клуб эканлиги сири тутилмоқда.

Аввалроқ, парижликлар устози Унаи Эмери сўнгги учрашувларда Анхелнинг ўйинидан норози бўлаётгани хабар қилинганди.

Аргентиналик футболчи 2015 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед”дан “ПСЖ”га ўтганди.

Ушбу мавсумда 28 ёшли хавбек Франция чемпионатининг 15та баҳсида майдонга тушиб, битта гол ҳамда бешта голли узатмага муаллифлик қилган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.