"Чемпионат" интернет нашри Россия чемпионатига келгач трансфер қиймати ошиб кетган футболчилар рейтингини тузиб чиқди ва унга Одил "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовни ҳам киритди, деб хабар бермоқда Fut.uz сайти.
Одил Аҳмедов Премьер лигада ўйнагунга қадар 1,5 миллион еврога баҳолангани ва ҳозирга келиб 9 миллион евро туриши кўрсатилган.
"Одил Аҳмедов каби меҳнаткаш ва бардошли футболчилар Осиёда юксак қадрланади. Шундай экан, Одил хитойлик футбол сармоядорлари эътиборига тушгани ажабланарли эмас.
Аммо "Краснодар" хўжайини Сергей Галицкий ярим ҳимоячини арзонга бериб юбормайди. Биринчидан, Галицкий учун пул муаммо эмас, керак бўлса унинг ўзи "Шандун"нинг исталган футболчисини сотиб олиши мумкин.
Иккинчидан эса, Одил Аҳмедовнинг трансфер қиймати Россия чемпионатидаги фаолияти давомида анча ўсди. Бундай футболчини агар қўйиб юборишса ҳам, катта пул эвазига сотишлари турган гап. Бу ўринда гап пулда ҳам эмас, балки принципда", - дейилади "Чемпионат" нашрининг мақоласида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди