17 декабрь куни Абу-Дабида (БАА) Осиё бокс конфедерацияси (ОБК) Ижроия қўмитасининг ҳар йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш доирасида кадрлар масаласи ҳам кўриб чиқилди, деб хабар қилди «Газета.uz» нашри.
Қўмита аъзолари кадрларни тайинлаш, йил якунлари, 2017 йилда минтақавий спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда молиявий масалаларни муҳокама этди.
Ўзбекистон Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов ОБК вице-президенти этиб тайинланди. Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари-2020 да Осиё конфедерацияси тиббий комиссияси билан ҳамкорлик олиб бориш ва фаолиятини мувофиқлаштириш унинг асосий вазифалари қаторидан ўрин олган.
19−20 декабрь кунлари Лозаннада (Швейцария) Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтади. Унда ОБК Ижроия қўмитаси аъзолари ҳам иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди