23:53 / 18.12.2016
7 104

Ўзбекистонлик боксчи жаҳон кубоги соҳибига айланди

14–19 декабрь кунлари Россиянинг Нижневартовск шаҳрида (Ханти-Мансийск мухтор округи) ўтган, Россияда хизмат кўрсатган геолог Фарман Салманов хотирасига бағишланган бокс бўйича нефть қазиб олувчи давлатлар ўртасида Жаҳон кубогида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Жалолиддин Ўктамов олтин медални қўлга киритди.

81 килограммгача вазн тоифасида финал жангига қадар Озарбайжон, Қозоғистон, Беларус вакилларини енгиб келган Жалолиддин чемпионлик учун ҳал қилувчи жангда россиялик боксчини ҳам мағлуб этди.

Жалолиддин Ўктамов Жиззах бокс мактаби тарбияланувчиси бўлиб, кўплаб маҳаллий ва минтақавий бокс мусобақаларининг ғолиби ҳисобланади.
Ўзбекистонлик боксчи жаҳон кубоги соҳибига айланди




Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик боксчи жаҳон кубоги соҳибига айланди