Мессига 500 миллион евро тўлашга тайёр бўлган жамоани биласизми? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-12-2016 | 09:49 ZAMIN.UZ / Спорт / 16 Декабр 2016
621

Мессига 500 миллион евро тўлашга тайёр бўлган жамоани биласизми?

Мессига 500 миллион евро тўлашга тайёр бўлган жамоани биласизми?

Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» футбол клуби «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига беш йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Ўйинчига йилига солиқларни олиб ташлаганда 100 миллион евролик маош берилмоқчи, деб ёзмоқда Tribuna.uz.

Футболчининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг 30 июнь куни ўз якунига етади. Испания ОАВ маълумотига кўра, «Барселона» Мессига иш ҳақи 35 миллион евролик янги шартнома таклиф этиш ниятида, бироқ аргентиналик унга имзо чекишни истамаяпти.

Маълумот учун, «Хэбэй Чайна Форчун» клубида Мануэль Пеллегрини бош мураббий сифатида ишламоқда. У аввал Англиянинг «Манчестер Сити» ва Испаниянинг «Реал» жамоаларини бошқарган. Клуб таркибида бир қатор таниқли футболчилар тўп суради – улар орасида Гаэль Какута, Эсекьель Лавесси, Стефан Мбиа ва Жервиньо бор.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.