22:28 / 14.12.2016
7 494

Ўзбекистон терма жамоаси шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

14 декабрь куни Ўзбекистон шахмат федерациясида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун яқинда Россия федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионати якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур чемпионатга дунёнинг 30 та давлатидан 500 га яқин шахматчилар иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 36,5 очко жамғариб, жаҳон чемпиони, деган юксак унвонга сазовор бўлди. 2-ўринни Ҳиндистон (32 очко) ва 3-ўринни Россия (31 очко) шаҳмат усталари қўлга киритишди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк маротаба тўлиқ таркибда 31 нафар иқтидорли шахматчи иштирок этди. Чемпионат стандарт ва классика йўналишларида ўтказилиб, якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами 8 та (3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза) медалларни қўлга киритишди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди