Россиянинг Сочи шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёш шахматчилар муваффақиятли иштирок этишаётгани ҳақида хабар бергандик. Улар мазкур чемпионатда 3 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритдилар.
Жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилган блиц – тезкор шахмат мусобақасида медалларга сазовор бўлган Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоевлар стандарт шахмат бўйича баҳсларда ҳам совриндорлар қаторидан жой олдилар.
Нодирбек Абдусатторов ўн уч ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда тўққиз партиянинг биронтасида мағлубиятга учрамади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Нодирбек Ёқуббоев эса ўн беш ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда тўққиз имкониятдан етти очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади.
Етти ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларда Афрўза Ҳамдамова 7,5 очко билан олтин, Одина Олимова 6,5 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ҳумоюн Бегмуродов тўққиз партиянинг еттитасида ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллади.
Ўн бир ёшгача ўғил болалар ўртасида Жавоҳир Синдоров тўққиз имкониятдан етти очко жамғариб, кумуш медал билан тақдирланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади