Ўзбекистонлик 41 ёшли гимнастикачи Оксана Чусовитина Гиннеснинг рекордлар Китобига киритилди. Бу ҳақда Sputniknews-uz.com хабар берди.
У ижтимоий тармоқдаги сурати остига "Энди мен расман Гиннесснинг рекордлар китобига киритилдим", деб изоҳ қолдирган. Оксана Олимпиада ўйинларида кетма-кет етти марта (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016) иштирок этган гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина 1975 йил 19 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1992 йилда Барселона шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида дастлабки олтин медални қўлга киритган. Спортчи 2006-2012 йилларда оилавий муаммолари сабаб Германияда яшашига тўғри келган ва шу йиллар давомида ўтказилган мусобоқаларда Германия терма жамоаси сафида иштирок этган. 2013 йилдан яна Ўзбекистон термаси таркибига қайтган.
Оксана Чусовитина фаолияти давомида Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон кубоклари соҳиби, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони унвонига сазовор бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?