Роналдунинг янги дугонаси ким эканлиги маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-12-2016 | 16:55 ZAMIN.UZ / Спорт / 11 Декабр 2016
1 091

Роналдунинг янги дугонаси ким эканлиги маълум бўлди

Роналдунинг янги дугонаси ким эканлиги маълум бўлди

«Реал» жамоасининг «Депортиво»га қарши ўйини чоғида тўғридан-тўғри трансляция режиссёрлари VIP ўринларни эгаллаган Криштиану Роналду ҳамда унинг дугонаси Жоржина Родригесни бир неча маротаба намойиш этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Мадридликлар мураббийи Зинедин Зидан Японияда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати арафасида ўзининг асосий ҳужумчисига дам беришга қарор қилди. Бундан фойдаланган Роналду учрашувни томоша қилишга янги дугонаси билан бирга келди.

Маълум бўлишича, Роналду ва Родригес хоним билан биргаликда учрашувни кўришга футболчининг ўғли ҳамда онаси Долорес Авейро ҳам ташриф буюрган эди.

Жуфтлик биринчи марта биргаликда жамоатчилик олдига чиқмоқда, дейилади хабарда.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.