Япония бош вазири Шинзо Абэ Токиодаги Миллий стадион учун илк ғиштни ўрнатди. Бу стадион 2020 йилги Олимпия ўйинларида фойдаланилиши режалаштирилган.
Bloomberg хабарига кўра, миллий стадион 1964 йилги Олимпия ўйинлари учун қурилган стадион ўрнида барпо этилади.
Стадион қурилиши учун 1,5 млрд доллар сарфланади ва қурилиш ишлари 2019 йилнинг ноябрида якунланади. Ушбу стадионда Олимпиаданинг очилиш маросимлари ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Япония ҳукумати Олимпиадани ўтказиш учун зарур инфратузилмаларни тайёрлаш учун жами бўлиб 3 триллион иена (30 млрд долларга яқин) маблағ сарфлайди.
Режага мувофиқ, Токио маъмурияти ўз бюджети ҳисобидан спорт объектлари ва пойтахтдаги бошқа инфратузилмалар учун харажатларнинг 25 фоизини қоплаши кўзда тутилган. Токио ҳудудида бўлмаган объектлар қурилиши маҳаллий маъмуриятлар ёрдамида Япония ғазнасидан тўланади. Япония расмийлари Олимпия ўйинларини ўтказиш учун аввалбошдан 734 миллиард иена (7,2 миллиард доллар) сарфлашни режалаштирган эди.
Маълумот учун, Токио–2020 Олимпия ўйинлари 24 июль – 9 август кунлари бўлиб ўтади. Олимпиада тадбирларига 7,5 миллиондан ортиқ чипта сотиш кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди