22:09 / 06.12.2016
6 093

Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида Грузия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида Грузия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2017 йилнинг 21-24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Грузия термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур учрашув 2017 йилнинг 23 январь куни бўлиб ўтади. Бўлажак ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Қайд этиш керакки, Грузия терма жамоаси Европа қитъасидан ЖЧ–2018 саралаш босқичи “D” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, 2 очко билан 6 та жамоа орасида 5-ўринда бормоқда.

Самвел Бабаян мураббийлиги остидаги терма жамоа ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи ўйинларини 2017 йилнинг 23 март куни Сурияга қарши сафардаги ўйин билан давом эттиради.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан сўнг 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ пешқадами Эрон ҳисобида 11 очко, иккинчи ўринда бораётган Жанубий Кореяда 10 очко мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида Грузия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади