21:55 / 03.12.2016
5 617

«Челси» сафарда «Манчестер Сити» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олди

«Челси» сафарда «Манчестер Сити» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олди

Англия чемпионати 14-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Челси” ўйини ўз поёнига етди. Унда Лондон клуби 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 45-дақиқасида Хесус Наваснинг узатмасидан кейин Гари Кэйхилл ўз дарвозасига гол киритди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Диего Коста ҳисобни тенглаштирди. 10 дақиқадан кейин Виллиан ҳисобни оширди. Ўйин якунида Азар учинчи гол билан “Челси”нинг ғалабасига ҳисса қўшди.

Шундан кейин "Манчестер Сити" футболчиларини асаблари таранг бўлиб кетди. Натижада Серхио Агуэро қўпол ўйнагани учун, Фернандиньо эса Фабрегас билан тортишгани учун майдондан четлатилди.

Мазкур ўйиндан кейин Антонио Конте жамоаси очколари ҳисобини 34 тага етказиб, пешқадамликни сақлаб қолди. “Манчестер Сити” 30 очко билан учинчи ўринда қолиб кетди.

Англия чемпионати, 14-тур

Манчестер Сити – Челси 1:3
Голлар: 1:0 – 45, автогол Кэйхилл, 1:1 – 60 Диего Коста, 1:2 – 70 Виллиан, 1:3 – 90 Азар.
Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Стоунз (Ихеаначо, 78), Коларов, Сане (Клиши, 69), Фернандиньо, Сильва, Навас, Гюндоган (Туре, 76), де Брюйне, Агуэро.
Челси – Куртуа, Кэйхилл, Давид Луиз, Алонсо, Аспиликуэта, Канте, Мозес, Педро (Виллиан, 50), Фабрегас, Азар, Диего Коста (Чалоба, 86).
Огоҳлантиришлар: Отаменди (17), Канте (49), Навас (81).
Четлатишлар: Агуэро (90+5), Фернандиньо (90+7)

Манба: www.fut.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» сафарда «Манчестер Сити» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олди