16:19 / 28.11.2016
7 026

Алишер Усмоновнинг турмуш ўртоғи Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти лавозимига ягона номзод бўлиб турибди

Алишер Усмоновнинг турмуш ўртоғи Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти лавозимига ягона номзод бўлиб турибди

Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси (ББГФ)нинг амалдаги президенти, ушбу спорт тури бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова ташкилот президентлигига ягона номзод бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Алишер Усмоновнинг турмуш ўртоғи ҳисобланган Ирина Винер-Усмонованинг номзодини федерациянинг барча ҳудудлардаги вакиллари қўллаб-қувватлади.

ББГФнинг Новогорск шаҳрида старт оладиган конференциянинг кун тартибида ташкилот президентининг 2013–2016 йиллар учун ҳисоботи, ББГФнинг президенти, ижрочи директори, вице-президенти ва федерация Ижроқўми сайлови ўрин олган.

Ирина Винер-Усмонова 1992 йилдан Олимпия тайёрлаш маркази бош мураббийи, 2001 йилдан бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Винер-Усмонова 2008 йили ББГФ президенти этиб сайланганди.

Қайд этиш жоиз, 27 ноябрь, якшанба куни Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбарлигига қайта сайлангани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алишер Усмоновнинг турмуш ўртоғи Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти лавозимига ягона номзод бўлиб турибди