Шу йилнинг июл ойида Хитойнинг “Бейжинг Гоан” клуби ўз таркибига Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеевни қўшиб олган эди.
“Даракчи” нашрининг маълум қилишича, шартномага кўра Сергеев клуб сафида 6 ойлик муддатда ижара асосида тўп суриши, агар жамоада яхши ўйин кўрсата олса қўшимча шартнома таклиф этилиши керак эди.
Бироқ ўз дебютини “Тянжин Теда”га қарши 14 дақиқалик ўйини (0 – 0) билан бошлаган ҳужумчининг Хитойдаги фаолияти жуда омадсиз ўтди. Умумий ҳисобда 14 маротаба (7 маротаба асосий таркибда) “Бейжинг Гоан” сафида майдонга тушган Сергеев 700 дақиқа майдонда тўп сурди ва атиги 1 маротаба гол урди холос. У ҳам бўлса, ҳамюртимиз Анзур Исмоилов (ҳимоячи!) тўп сурадиган “Чангчунг Ятай” жамоасига қарши ўйинда киритилган эди.
Хабарда таъкидланишича, “Бейжинг Гоан” футболчи билан шартнома тузишни истамаган ва футболчи “Пахтакор” клубида фаолиятини давом этириши мумкин. Амалдаги шартнома шу йил 31 декабрда ўз якунига етади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради