«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола раҳбариятга муҳим таклиф билан чиқди. Cope радиоси хабарига кўра, у «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини қўлга киритиш учун барча чораларни кўрмоқчи.
Манба маълумотига кўра, мураббий бу масалада шаҳарликлар жамоаси спорт директори Чики Бегиристайн ва ижрочи директор Ферран Сориано билан гаплашиб олган. Гвардиола уларга Мессини харид қилиш – энг асосий мақсад эканини билдирган. У бу масала яқин ойлар ичида ҳал қилинишини истамоқда.
Бундан аввалги хабарларда, «Манчестер Сити» Месси учун 230 млн евро тўлашга розилиги айтилганди. Бундан ташқари, Англиянинг бошқа бир жамоаси «Манчестер Юнайтед» ва adidas фирмаси Мессига жамоаси билан шартномасини узайтирмаслиги учун 100 млн евро миқдоридаги мукофот беришга тайёрлиги маълум қилинди.
Мессининг «Барселона» билан тузган шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди