«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионати 12-туридан ўрин олган «Арсенал»га қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу биз учун навбатдаги мағлубият. Агар сен «Арсенал» каби кучли жамоага қарши дуранг ўйнар экансан, бу ёмон натижа бўлмайди. Аммо, Де Хеа бутун ўйин давомида дам олса, Чех эса 2-3 марта сейв ижро этиб жамоасини қутқариб қолса, бутунлай ўйинни назорат қилиб турсанг ва охирида гол ўтазиб юборсанг, ўзингни мағлубиятга учрагандек ҳис этасан.
Албатта, бугун икки очко йўқотдик. Рақибни ғалаба қозонишга имкони йўқ эди. «Арсенал» ўз ўйинини кўрсата олмади, биз ҳимояда ажойиб ўйнадик, шунингдек прессингда ҳам. Тўп бизда бўлганида, ўзимизни қулай ҳис қилдик.
Биз чиройли гол урдик, ғалаба қозониш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик, аммо ўйиндаги биргина вазиятда биз рақибни тўхтатиб қола олмадик. Уларга омад кулиб боқди, бизга эса – йўқ. Жамоа жуда яхши ўйнади. «МЮ» ҳозирги вақтда АПЛнинг энг омадсиз жамоаси бўлиб турибди, бу ҳақиқат.
Мен шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Ҳамда муҳлисларга ҳам рахмат айтаман. Мен уларга қойил қолдим. Улар ҳаммасини тушунишди ва икки очко йўқотган жамоани олқишлашди», — дейди Моуриньо.
Манба: www.sports.ru “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди