11:42 / 11.11.2016
6 251

Неймар термадаги 50-голини уриб, Ромарио, Роналдо ва Пеле билан тенглашди

Неймар термадаги 50-голини уриб, Ромарио, Роналдо ва Пеле билан тенглашди

Футбол бўйича Бразилия терма жамоаси сардори Неймар ЖЧ-2018 саралашининг 11-турида Аргентинага қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда терма жамоаси сафидаги 50-голини урди. Энди у бразилияликларнинг афсонавий футболчилари Пеле, Роналдо ва Ромарио қаторида терма жамоа учун 50 гол урган футболчи бўлди.

Неймар аргентиналикларга қарши учрашувнинг 45-дақиқасида ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Қайд этиш керакки, Неймар Бразилиянинг охирги 4 учрашувида 3та гол урди ва 5та голга тўп узатди.

Неймар 50та голини терма жамоадаги 74 учрашувда уришга улгурди. Терма жамоа учун 50тадан ортиқ гол урганлар учлиги қуйидагича: Биринчи - Пеле (77 гол, 91 учрашув), иккинчи - Роналдо (62 гол, 98 учрашув), учинчи - Ромарио (55 гол, 70 учрашув).

Бразилияликлар бу ғалабадан кейин гуруҳда 24 очко билан етакчилик қилмоқда. Аргентина 16 очко билан олтинчи ўринда ва жамоа мундиалга йўлланма берувчи ўринлардан ташқарида қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймар термадаги 50-голини уриб, Ромарио, Роналдо ва Пеле билан тенглашди