23:37 / 13.03.2015
6 092

Санжар Турсунов Украина чемпионатида турнинг рамзий терма жамоасига киритилди

Санжар Турсунов Украина чемпионатида турнинг рамзий терма жамоасига киритилди

Украинадаги Football.ua нашри Украина чемпионати 16-турида яхши ўйин намойиш қилган футболчилардан рамзий терма жамоа тузди. Ушбу терма жамоадан "Ворскла" клуби ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ҳам ўрин олган.

"Санжар Турсунов "Ворскла" таркибида "Говерла"га қарши кечган учрашувда ўзини кўрсата олди. "Ворскла" учун стандарт вазиятлар ва тезкор ҳужумларнинг ўрни катта. Бу борада Санжар Турсунов қай даражада бебаҳо эканини таъкидлаб ўтиш шарт.

Турсунов ҳар икки голли ҳужумда иштирок этди ва яна бир қатор вазиятларда ўйинни кучайтиришга муваффақ бўлди", - дейилади Football.ua томонидан Санжар Турсуновга берилган таърифда.

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Санжар Турсунов Украина чемпионатида турнинг рамзий терма жамоасига киритилди