7 890
Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Челси» - ПСЖ ҳамда «Бавария» - «Шахтёр учрашувлари бўлади
Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финал жавоб учрашувларидан ўрин олган ўйинлар бугун ҳам давом эттирилади. Чоршанба оқшомига иккита баҳс белгиланган.
Уларнинг бири Германиянинг Мюнхен шаҳрида - маҳаллий "Бавария" ҳамда "Шахтёр" клублари ўртасида кечади. Дастлабки ўйиндаги нурсиз дуранг ҳисоби бугунги ўйинни шиддатини таъминлаб беради. Зеро, Германия гранди кўплаб голлар уришнинг уддасидан чиқа оладиган жамоа ҳисобланади.
Иккинчи ўйин Англия пойтахти Лондон шаҳрида кечади. Унда "Челси" жамоаси Парижнинг "ПСЖ" клубини қабул қилади.
Яхши биласиз, мазкур клублар биринчи учрашувда 1:1 ҳисобини қайд этишганди. Бугунги ўйин кўп нарсаларага ойдинлик киритиб беради. Аслида, "Челси"ни 0:0 ҳисоби ҳам қониқтиради. Аммо, парижликлар бунга кўнишармикан?
Хуллас, бу саволларга жавобни кечроқ билиб оламиз.
Эслатиб ўтамиз, ўйинлар Тошкент вақти билан соат 00.45 да бошланади.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди