12:24 / 04.10.2016
5 786

500 нафардан зиёд ёш курашчилар Ўзбекистон Кубоги учун беллашади

500 нафардан зиёд ёш курашчилар Ўзбекистон Кубоги учун беллашади

Кубок якунларига кўра шакллантирилган кураш бўйича ўсмирлар термаси халқаро мусобақаларда иштирок этади.

4−7 октябрь кунлари Республика олимпия захиралари коллежида ўсмирлар ўртасида юнон-рум ва эркин кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтади, дея хабар қилди "gazeta.uz" нашри.

500 нафардан зиёдроқ спортчи иштирок этаётган мусобақа якунлари бўйича келгуси мавсумдаги халқаро беллашувларда қатнашадиган мамлакат ўсмирлар терма жамоаси шакллантирилади.

4 октябрь куни 32, 38, 47, 59, 73 кг, 5 октябрда- 35, 42, 53, 66 ва 85 кг вазн тоифаларида юнон-рум курашчилари ўзаро беллашади. 6 октябрь куни эса эркин кураш бўйича 38, 46, 54, 63, 76 ва 100 кг, 7 октябрда — 42, 50, 58, 69 ва 85 кг вазн тоифасидаги полвонлар баҳс олиб боради.

Беллашувлар ҳар куни 9:00 да старт олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 500 нафардан зиёд ёш курашчилар Ўзбекистон Кубоги учун беллашади