23:23 / 02.10.2016
5 823

«Валенсия» дарвозабони мўъжиза кўрсатишда давом этади: У 1 ўйинда 2та пенальти қайтариб, рекордини янгилади

«Валенсия» дарвозабони мўъжиза кўрсатишда давом этади: У 1 ўйинда 2та пенальти қайтариб, рекордини янгилади

2011 йилги мавсумдан буён «Валенсия» шарафини ҳимоя қилиб келаётган дарвозабон Диего Алвес Ла Лиганинг 6-турида «Атлетико»га қарши баҳсда 2 марта пенальтини қайтарди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

Аввалига ушбу бразилиялик дарвозабон Антуан Гризманнинг зарбасини бартараф этган, сўнг Габининг гол уришига йўл қўймаган.
[media=https://youtu.be/0FUmWWd9QFY]
У ўтган турда ҳам пенальти қайтариб, бу борада Испания тарихидаги энг яхши посбонга айланиб олганди.

Бугун Алвес фаолияти давомидаги 19-пенальтини қайтарди. Шу вақтга қадар у қўриқлаётган дарвозаларга 36 бор 11 метрлик жарима зарбаси тайин қилинган бўлиб, посбон шуларнинг 50 фоизидан ортиқ ҳолатда жамоасини голдан қутқариб қолган.

1985 йил Рио-де-Жанейрода таваллуд топган Диего Алвес «Валенсия»га қадар «Атлетико Минеро», «Альмерия» каби клубларда тўп сурган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Валенсия» дарвозабони мўъжиза кўрсатишда давом этади: У 1 ўйинда 2та пенальти қайтариб, рекордини янгилади